3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

«Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» танлов номинатлари тақдирланишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ҳар тунинг қадр ўлубон,
Ҳар кунинг ўлсун, Наврўз!»
Ҳа, Мир Алишер Навоий бобомиз Наврўз ҳақида байт бита туриб, ғоят нафис тилакларни илинганлар, аслида. Зеро, Наврўз қалбимизда, уни ҳис қила туриб яшаш шукроналик бахтини улашади.
Миллий матбуот марказида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан, Ёшлар ишлари агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилган «Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими юқоридаги тешбеҳимиз кичик исботидир.

Тадбирда АОКА директори Асаджон Ходжаев, ЭОАВМА раҳбари Шерзодхон Қудратхўжа, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттахонова, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари, журналистлар иштирок этди.

Ғолибларни тақдирлашдан аввал Агентлик раҳбари А.Ходжаев барча иштирокчиларга миннатдорлик билдирди:

«Танловда 715 нафар қатнашчидан жами 2998 та ижодий иш келиб тушди. Ёшларнинг Наврўз ҳақидаги тасаввурларини фотосурат, видеоролик, шеър орқали акс эттиришга иштиёқи баланд экани намоён бўлди. Келаси йили ҳам, умуман, анъанавий тарзда шу танловни ўтказишни йўлга қўямиз», — деди Агентлик директори.

Тақдирлаш маросимида Ш.Қудратхўжа, О.Ўсаров, Д.Каттахонова, шунингдек, ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳам сўзга чиқиб, ушбу кўрик-танлов ёш ижодкорларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, касбий маҳоратини юксалтириш, иқтидор соҳибларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этганини таъкидлади.

Махсус бот орқали қабул қилинган ҳар бир ижодий иш мавзунинг долзарблиги, «Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» шиори асосида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида халқимиз ҳаётида юз бераётган ижобий ўзгаришлар очиб берилгани ҳамда танлов шартларида белгиланган талаблар бажарилганига қараб баҳоланди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, 513 та ижодий иш танлов талабларига жавоб бериши аниқланди. Шундан «Энг яхши ижтимоий ролик» номинацияси бўйича 3 та иштирокчи; «Энг яхши шеър ижроси» (видеоматериал шаклида) 4 та иштирокчи; «Энг яхши фотосуратлар» номинацияси бўйича 4 та иштирокчининг материаллари муносиб ўринларга лойиқ кўрилди.

Ғолибларга махсус сертификатлар ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ РЎЙХАТИ

● «Энг яхши ижтимоий ролик» номинацияси бўйича:

2-ўрин (20 млн сўм):

— Тўхтаев Акмал Алишер ўғли

3-ўрин (10 млн сўм):

— Абдурашидов Комилжон Абдурашид ўғли

— Атабаев Бахтиёр Карим ўғли

● «Энг яхши шеър ижроси» номинацияси бўйича:

1-ўрин (20 млн сўм):

— Жарбосинова Ақмарал Науризбай қизи

2-ўрин (10 млн сўм):

— Йўлдошева Зебо Муҳаммаджон қизи

— Яҳёева Умида Иброҳим қизи

3-ўрин (5 млн сўм):

— «Қанот» ижтимоий ҳаракати аъзолари (Раҳмоналиева Зебохон Авазбек қизи, Маматкаримова Муаттар Мансуржон қизи, Умурзоқова Эъзоза Учқунжон қизи)

— Бегимова Малика Дониёр қизи

● «Энг яхши фотосуратлар» номинацияси бўйича:

2-ўрин (10 млн сўм):

— Қўзимуродов Жонибек Жумаевич

3-ўрин (5 млн сўм):

— Жўраев Баҳром Ёрмуҳаммад ўғли

— Воҳидов Сирожиддин Юсуфжон ўғли

— Эсанов Аброр Исомиддин ўғли


ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×