15.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари  истиқболдаги манфаатли ҳамкорликлар борасида келишиб олишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва сайланган Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотлари бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон томонини ғоятда муҳим сиёсий тадбир – Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани, унда Сердар Бердимуҳамедов ишончли ғалаба қозонгани билан самимий табриклаб, қардош Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга қаратилган биргаликдаги ишлар давом эттирилишига ишонч билдирилди.

Икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўтган йил якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажмлари сезиларли даражада ошди. Чегарадош ҳудудлар ва етакчи корхоналар даражасида яқин алоқалар йўлга қўйилди. Саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида аниқ кооперация лойиҳалари илгари сурилмоқда.

Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари парламентлар ўртасидаги фаол мулоқотни, шу жумладан халқаро ташкилотлар доирасида давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×