9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Буғдой ва шакар маҳсулотлари барқарорлиги таъминланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Аҳолини озиқ-овқат хавфсизлиги билан таъминлаш, ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни етиштириш, зарур заҳираларни шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. 

Бу борада жорий йилда аҳолини буғдой ва ун маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мақсадида республикамизда 1 млн 27 минг гектар ер майдонида буғдой экилди, натижада жорий йилнинг июнь-июль ойларида 7 млн 679 минг тонна ҳосил етиштириш режалаштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1 миллион тоннага кўп.

2021 йил буғдой ҳосилида 6 млн 656 минг тонна буғдой етиштирилган бўлиб, шундан 2 млн 533 минг тоннаси республика дон заҳиралари учун “Ўздонмахсулот” АЖ ҳудудий корхоналарида жамғарилган, 4 млн 123 минг тоннаси фермер ва аҳоли ихтиёрида қолган. Ўтган йил якунига қадар 2 млн 771 минг тонна буғдой дони ва 357,7 минг тонна ун хусусий сектор томонидан асосан Қозоғистон Республикасидан импорт қилинган ҳамда 26,8 минг тонна буғдой дони (Тожикистон Республикасига 94% ва Қирғизистон Республикасига 6%) ва 949,1 минг тонна ун (1 млн 265 минг тонна буғдой ҳисобида) Афғонистон Ислом Республикасига экспорт учун йўналтирилган. 

2022 йилда аҳолини шакар маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида республикамизда 600 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.2021 йилда 595,5 минг тонна шакар (2020 йилга нисбатан 315,1%) “Ангрен шакар” МЧЖ ва “Хоразм шакар” МЧЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилди. Мазкур корхоналар томонидан 2021 йил ва 2022 йил январь-февраль ойларида товар хомашё биржасига аҳоли эҳтиёжини қоплаш мақсадида ҳар ойда 30 минг тоннадан кам бўлмаган миқдорда шакар савдога қўйилган.

Ўтган йил якунига қадар 23 минг тонна шакар (ўтган даврга нисбатан 344 минг тоннага камайган) ва 620 минг тонна шакар хомашёси (ўтган даврга нисбатан 423 минг тоннага ошган) Бразилиядан импорт қилинган ва 25 тонна шакар Афғонистон Ислом Республикасига экспортга йўналтирилган.

Россия Федерацияси томонидан қўйилган чекловлар таъсир қилмайди. 2022 йил март-май ойларида таъминотчилардан яна қарийб 180 минг тонна хомашё етиб келади. Бундан ташқари жорий йил июнь-октябрь ойларида 200 минг тонна шакар хомашёси олиб келиш режалаштирилган.Республикада аҳоли ва корхоналарнинг талабини узлуксиз, етарли миқдорда ва барқарор нархларда буғдой, ун, шакар маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда ички бозорларда нархларнинг кескин ўзгаришининг олдини олиш тўлиқ таъминланган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ахборот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×