Муттасил ёғингарчилик сабаб 2022 йил 11 март санасида Бухоро шаҳридаги XVI асрга оид «Талипоч қалъа дарвозаси» чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми ўпирилиб тушган.
Ҳолат юзасидан 12 март куни Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Бухоро минтақавий реставрация маркази масъул ходимлари ва бошқарманинг махсус экспертларидан иборат Жамоатчилик Илмий маслаҳат кенгаши аъзолари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Щрганиш давомида XVI асрга тегишли бўлган «Талипоч қалъа дарвозаси»нинг ушбу қисми 2003 йилда қайта тикланган бўлиб, ўтган йиллар давомида қалъа атрофидаги деворнинг чап қаноти ортидаги маданий қатламларнинг чўкиши, қоплама деворларида ёриқлар пайдо бўлиши ҳамда жорий март ойида кузатилган доимий ёғингарчилик деворнинг чўкиши ва қулаб тушишига олиб келгани аниқланди.