9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Тошкентда Эроннинг ШҲТга кириши тартиби келишиб олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва Эрон Ислом Республикаси ваколатли вакилларининг маслаҳатлашувлари якунлари бўйича Протоколни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатда Эрон томонининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум лойиҳаси маъқулланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов, ШҲТнинг доимий фаолият юритувчи тузилмалари раҳбарлари, аъзо давлатларнинг миллий координаторлари, шунингдек, Хитой ва Эроннинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этди.

Ҳужжат Эрон томони аъзо бўлганидан кейин ШҲТ Хартияси, халқаро шартномалар ва Ташкилот доирасида қабул қилинган ҳужжатларнинг мақсад ва тамойилларига риоя қилиш, аъзо давлатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ШҲТнинг халқаро ва минтақавий масалалардаги нуфузини оширишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигидан далолат беради.

“Эрон каби давлатнинг ШҲТга кириши Ташкилотнинг “географик масъулият” ҳудудини кенгайтиради, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун янги истиқболларни очади. Ташкилотимиз Евроосиё маконида кенг трансконтинентал ҳамкорлик сари ишонч билан бормоқда. Бу, шубҳасиз, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалаларга янгича қараш имконини беради”, — деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари В.Норов.

Маросимда видеоконференсалоқа шаклида иштирок этган ШҲТ Бош котиби Чжан Минг ушбу тадбирни ташкил этгани учун ШҲТга раислик қилаётган Ўзбекистон томонига, Эронни ШҲТга аъзоликка қабул қилишга қаратилган келишув ҳужжатлари бўйича тизимли мувофиқлаштирилган ишлар учун барча томонларга миннатдорлик билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×