9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Тошкент халқаро ШҲТ ярим марафони ва «Наврўз» IV Тошкент халқаро марафони олдидан

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги маданий-гуманитар алоқаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 27 март куни илк бор Тошкент халқаро ярим марафони ташкил этилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида «Наврўз» IV Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади. Ярим марафон Ўзбекистон Республикаси раислигида 2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитига тўғри келадиган қатор тадбирлар дастурига киритилган.

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси юқори савиядаги спорт югуриш мусобақаларини ташкил этишда катта тажрибага эга. Баҳор байрами арафасида ўтказилган «Наврўз» Тошкент халқаро марафони, Ўзбекистон шаҳарларида “Save Aral” ва “Aral marathon” спорт мусобақалари аллақачон анъанага айланган. ШҲТ Тошкент халқаро яриммарафон трассаси Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси (AIMS) сертификатига эга трассада бўлиб ўтади. Бўлажак спорт мусобақаси дастурига 3 км ва 21 км бўлган 2 та масофа киритилган. Спорт югуришида нафақат “ШҲТ оиласи”нинг 18 давлатидан югурувчилар, балки бошқа мамлакатлардан ҳам иштирокчилар ташриф этишлари мумкин. Ғолибларнинг умумий мукофот жамғармаси 138 миллион сўмни ташкил этади. (ярим марафон учун 126 миллион сўм, 3 км масофага 12 миллион сўм).

ШҲТ Тошкент халқаро ярим марафони йўналиши марказий кўчалар орқали ўтади, бу югуриш иштирокчилари ва пойтахт меҳмонларига янги замонавий архитектура мажмуалари ва шаҳарнинг маданий-тарихий қисмини намойиш этиш имконини беради.

4 йил давомида ўтказиб келинаётган «Наврўз» Тошкент халқаро марафони нафақат профессионал спортчиларни, балки ўз соғлиғи учун барча ёшдаги югурувчи спорт ишқибозларини ҳам жамлади ҳамда Ўзбекистондаги энг йирик, энг муҳим спорт тадбирларидан бирига айланди.

Марафоннинг старт ва финиш чизиғи Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чоррахаси (“Ҳумо Арена” муз саройи) да жойлашган бўлиб, ШҲТ Тошкент халқаро ярим марафонининг йўналиши пойтахтнинг марказий кўчалари яъни Нукус, Абдулла Қодирий ва Абай бўйлаб ўтади.

Бу йил югуришлар икки масофада, классик марафон (42 км 195 м) ва 10 км масофада ўтказилади. Марафон масофасида спортчи масофани босиб ўтиши керак бўлган вақт чегараси белгиланади. Марафон югуришида қатнашувчиларнинг ёши 18 ёш ва ундан катта, 10 км масофага югуришда иштирокчиларнинг ёши чекланмаган бўлади.

Марафонда ва 10 км масафага югуришларда ҳар қандай жисмоний шахслар ва ташкилотлар иштирокчи анкетасини тўлдириш орқали белгиланган муддатлардада рўйхатдан ўтиши мумкин. Марафон ва 10 км масофага югуришларнинг ҳар бир иштирокчиси рўйхатдан ўтгандан сўнг (https://iticket.uz тизимида) кириш тўловини тўлаши шарт.

Рўйхатдан ўтган иштирокчилар, қуйидаги иштирокчилар тўпламини оладилар:

— спорт дастури турига мувофиқ чипли кўкрак рақами (1 дона);

— атрибутлари бўлган сувенир

— рюкзак;

— кепка;

— футболка (DryFit);

— марафон ва 10 км масофага йгуриш йўналиши, трасса ҳақида иштирокчилар учун буклет.

Трасса йўналиши Халқаро АИМС тизими томонидан сертификатланган бўлиб, трассанинг узунлиги 21 км 97,5 мни ташкил этади ва марафон иштирокчиси икки давра югуриши керак бўлади. Танловда чиплар бўйича вақт натижасини автоматлаштирилган тарзда ҳисоблаш учун замонавий транспондер тизими қўлланилади.

Марафонда эркаклар ва аёллар ўртасида 1-5 ўринларни эгаллаган иштирокчилар пул мукофотлари билан (1-ўрин – 30 миллион, 2-ўрин – 20 миллион, 3-ўрин – 10 миллион, 4-ўрин – 5 миллион, 5-ўрин – 3 миллион сўм) ҳамда ғолиб, совриндорлар медаллар билан тақдирланадилар.

10 км масофада эркаклар ва аёллар ўртасида 1-3 ўринларни эгаллаган сиҳтирокчилар пул мукофотлари (1-ўрин – 3 миллион, 2-ўрин – 2 миллион, 3-ўрин – 1 миллион сўм) ва медаллар билан тақдирланадилар.

Мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига тадбир ташкилотчилари ва ҳомийлари томонидан қўшимча совғалар топширилиши мумкин.

Марафон масофасини белгиланган вақт ичида босиб ўтган иштирокчилар марра медалига сазовор бўладилар.

Тошкент халқаро «Наврўз» марафонида ЎзНАДА вакиллари иштирок этади, ходимлар ихтиёрий спортчилардан танлаб допинг-тест олишлари мумкин бўлади. Допинг текширувидан ўтган совриндор спортчилар, таҳлил натижалари аниқ бўлганидан сўнг мукофот пулларини олишлари мумкин ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×