Туризм ва маданий мерос соҳаларида Руан Нормандия университети билан илмий ҳамкорлик олиб борилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Туризм ва маданий мерос вазирлиги вакилларидан иборат делегация кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилиш мақсадида Франциянинг Париж ва Руан шаҳарларида бўлиб турибди.

Жумладан,  Бухоро вилояти Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари С. Бобокалонов, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети Халқаро грантларни жалб қилиш бўлими бошлиғи Ш. Рамазонов ҳамда Бухоро туризм ва маданий мерос техникуми директори А. Адизовлар  иштирокида қатор учрашувлар белгиланган.

Маълумот учун, ўзаро мулоқот доирасида Руан Нормандия ва «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Унга мувофиқ илмий тадқиқот алмашинуви ва докторлик диссертацияларини биргаликда бошқариш масалаларида ҳамкорликка доир йўл харита ишлаб чиқилади.

«Ипак йўли» университетига Руан Нормандия университетининг етакчи профессорлари ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида, туризм ва маданий мерос соҳасида ўзаро тадқиқотларни амалга ошириш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЖЧ-2026: Босния ва Герцеговина Қатарни 3:1га мағлуб этди

Жаҳон чемпионати–2026 доирасида “B” гуруҳининг навбатдаги учрашувида Босния ва Герцеговина терма жамоаси Қатар устидан ишончли ғалабага эришди. Сиэтл шаҳрида...

Больше похожих статей