- Advertisement -
2022 йил 9 март куни Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 245 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 35 нафар аёл, 20 нафар вояга етгаман шахс ва 3 нафар чақалоқ олиб келинди.
28 февралдан 10 мартга қадар 22 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 5 282 нафар ватандошимиз қайтарилди.
Молдова Республикаси ҳудудида бўлган 94 нафар фуқаро Ўзбекистон дипломатлари ҳамроҳлигида Молдова-Руминия чегарасини кесиб ўтди. Уларни махсус рейс билан Бухарест аэропортидан эвакуация қилиш режалаштирилган.