Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султанов Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Mуҳаммад Абунаян билан муқобил энергетика соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилди. Хусусан, “ACWA Power” компанияси томонидан қурилаётган иссиқлик электр станцияси (ИЭС) ва шамол электр станцияларини ишга тушириш ҳамда келгусида техник хизмат кўрсатиш муҳимлигини таъкидлади.
Маълумот ўрнида, Бухоро вилоятида Саудия компанияси томонидан умумий қиймати 1,3 миллиард доллар бўлган шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Муҳокама давомида Қорақалпоғистон Республикасида 100 МВт қувватга эга шамол энергетикаси лойиҳасининг бориши кўриб чиқилди. 2021 йилнинг 17 декабрь куни Саудия компанияси билан электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзоланди.