11.7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Самарқандда 2021 йилда нечта авария бўлиб, қанча одам судланганлиги ва улардан неча нафари аёллар бўлганлиги маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Кейинги йилларда йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги нохуш хабарлар шунчалик кўпайдики, Президент Шавкат Мирзиёев бу муаммога алоҳида эътибор қаратиб, 11 февраль куни йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказган эди.

Мамлакатимизда 2021 йил давомида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ)ни кунларга бўлиб чиқсак, улар қанчалик даҳшатли эканлиги яққол кўзга ташланади. Ҳар куни юртимиз йўлларида содир этилган ЙТҲ сони 27 тадан зиёд бўлиб, уларда деярли 25 инсон жароҳатланган ва 7 одам ҳалок бўлган. Бу, эътибор қаратинг, ҲАР КУНИ!

Самарқанд вилояти суди биносида бўлиб ўтган брифингда вилоят суди раиси ўринбосари-жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Толиб Бойзоқов 2021 йилда вилоят, туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судлари томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик билан боғлиқ ишлар бўйича оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот берди.

Толиб Бойзоков

2021 йил давомида вилоят, туман ва шаҳар судлари томонидан кўрилган умумий ишларнинг деярли тўртдан бирини Жиноят кодексининг 266-моддаси – “Транспорт воситалари ҳаракати  ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш” билан боғлиқ жиноят ташкил этади. Агар рақамларда ифодалайдиган бўлсак,  ўтган йили937нафар шахсга нисбатан 921 жиноят иши кўрилган. 

Бу кўпми ёки оз? Маълум тасаввур уйғониши учун рақамларни солиштирган ҳолда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Ушбу тоифадаги ишлар сони 2020 йилга нисбатан 175 тага ёки 23,4фоизга ҳамда жавобгарликка тортилган шахслар сони 183 нафарга ёки 19,6 фоизга кўпайган. Бундан кейин 2020 йилги рақамлар қавс ичида келтирилади. Улардан ўтган йилги рақамлар ундан олдинги йилга нисбатан баландроқ эканлигини кўриш мумкин.

Жиноят кодексининг 266-моддаси тартибида кўриб тамомланган  ишлар бўйича 2021 йилда жами 354 (293)  та айблов ва бир нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилган. 2020 йилда оқлов ҳукми чиқарилмаган эди.

2021 йилда тамомланган жиноят ишлари бўйича 27 (17) нафар шахсга нисбатан жарима, 196 (177) нафар шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш иши, 81 (50) нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш,  2(1) нафар шахсга нисбатан шартли жазо,51 (47) нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш, 4 (1) нафар шахсга нисбатан бошқа турдаги жиноий жазолар тайинланган. Чиқарилган айблов ҳукмлари бўйича барча шахсларга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазолар тайинланган.

Судланган шахсларнинг 10 (7) нафарини вояга етмаганлар, 15 (12) нафарини  аёллар,457 (399) нафарини ёшлар, 49 (25) нафарини 60 ёшдан ошганлар ва 421 (323) нафарини бошқа ёшдаги шахслар ташкил қилади. Шуниси ачинарлики, жиноят содир этган 62 (50) нафар шахс маст ҳолда машина бошқарган,59 (62) нафарида эса ҳайдовчилик ҳуқуқи бўлмаган.

Вилоят суди раисининг ўринбосари транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган шахсларга нисбатан судлар томонидан кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари ҳақида ҳам маълумот бериб, ўтган йил 4969 нафар шахсга нисбатан шу тоифадаги ишлар кўрилганлигини қайд этди. Жумладан, 41 нафар хотин-қиз маст ҳолатда транспорт воситасини бошқаргани учун суд қарори билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Давлатимиз раҳбари томонидан 11 февралдаги видеоселектор йиғилишида Қонунчилик палатаси ва мутасадди идораларга йўл ҳаракатига оид қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, тубдан такомиллаштириш вазифаси қўйилди. Чунки қўпол қоидабузарликлар, уларни такрор содир этиш ҳолатлари кўпайган.

Бо борада Самарқанд вилояти судининг хулосалари бордир? Ўтган йилги рақамларни таҳлил қилган ҳолда йўл ҳаракатига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганми?

Бу саволга вилояти суди раиси Олим Ҳайитов NUZ.UZ учун берган эксклюзив интервьюсида жавоб қайтарди. Маълум бўлишича, вилоят суди томонидан бу борада қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритиш, жумладан, маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўриш бўйича таклифлар билдирилган.

Суд раиси О.Хайитов

Қуйида ушбу таклифларнинг учтаси келтирилган:

1.Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Бироқ мастлик ҳолатида ушбу жиноий ҳаракатни содир этган шахслар ҳам жавобгарликдан озод этилаётганлиги ҳолатлари амалиётда учрайди.

ТАКЛИФ:  Мастлик ҳолатида йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган шахсларга нисбатан ярашув институти қоидаларини қўлламаслик мақсадга мувофиқ бўлади ҳамда мастлик ҳолатида йўл-транспорт ҳодисаларини содир этилишини олдини олади.

2. ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми санкциясига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони киритиш орқали жазо чораси кучайтириш лозим. Чунки амалиётда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳати олган (хусусан, ногирон ёки меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган) жабрланувчиларга етказилган зарарни айбланувчи томонидан қопламаслик ҳолатлари кўплаб учрайди.

ТАКЛИФ: Қонун санкциясидаги жазо чорасини кучайтирилиши кўплаб содир этилаётган
йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олади ҳамда жабрланувчиларни зарар қопланиши билан боғлиқ манфаатларига хизмат қилади.

3. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарганлиги учун жавобгарликни кучайтириш

зарур.

ТАКЛИФ: бир йил давомида транспорт воситасини такроран мастлик ҳолатида бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мақсадга мувофиқ.


Тошпўлат Раҳматуллаев
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Муаллиф ва А.Исроилов туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×