30.9 C
Узбекистан
Среда, 10 сентября, 2025

Ўзбекистон ва Тожикистондан юзлаб террорчи “Толибон”* сафига қўшилди – афғон ОАВ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги вақтларда Марказий Осиё ва бошқа давлатлардан келган юздан ортиқ террорчи “Толибон” (Россияда тақиқланган) сафига қўшилди

Сўнгги вақтларда Марказий Осиё ва бошқа давлатлардан келган юздан ортиқ террорчи “Толибон” радикал ҳаракати (Россияда тақиқланган) сафига қўшилди, деб хабар қилди Афғонистон Pajhwok ахборот агентлиги.

Жангариларнинг аксарияти шимолий Бадахшон провинциясида тўпланди.

«Булар Тожикистон, Ўзбекистон, Кавказдан келган террорчилар ва Хитойдан келган уйғурлар. Улар асосан Вардуж ва Жирм туманида тўпланган, яқинда эса Маймаи ва Нусай чегара ҳудудларига келишди», — деди Бадахшон вилояти губернатори Аҳмад Муҳаммад Хайрзода.

Минтақа кенгаши аъзоси Абдулла Нажи Назарининг сўзларига кўра, ушбу ҳудуд чет элликлар учун бошпана бўлиб хизмат қилади: стратегик жойлашув, Покистон билан чегараларнинг очиқлиги ва Тожикистон ва бошқа икки давлат билан умумий чегаралари уларга ёрдам бермоқда.

Чет эл фуқаролари Толибон ва Афғонистон армияси ўртасидаги жангларда фаол қатнашмоқда. Маҳаллий ҳокимият вакилига кўра, бу қўшни давлатлар учун хавф туғдиради.

Бадахшон полицияси вакили Саноуллоҳ Руҳонийнинг айтишича, Афғонистон махсус хизмати ходимлари ҳудудда террорчилардан озод қилиш операциялари бошланади.

Ўз навбатида, “Толибон” матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид ташкилот жангарилари таркибида хорижий фуқаролар борлигини рад этди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ҳаракат

Манба: sputniknews-uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ливерпуль. Кеча рингга кўтарилган барча 7 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида кеча бешинчи кун дастуридан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди. Унда...

Больше похожих статей

×