- Advertisement -
Раҳбар оқим бўйича кетмайди — у ўз ҳаётини ўзи тартибга солади. У қанча ва қачон ишлашни ўзи ҳал қилади ва мижозлари учун қиймат яратади. У якуний мақсадни — ўзи хоҳлаган натижани аниқ кўради ва унга эришишда ёрдам берадиган одамларни топа олади. Раҳбар ўз атрофини кучли мутахассислар билан ўраб олишдан қўрқмайди, рақобатдан қўрқмайди, чунки у билади: муваффақият калити кучли жамоада. Раҳбар барча соҳаларни тушунишга мажбур эмас, у ишониб топшириш мумкин бўлган инсонларни топиши мумкин.
Энг қийин вазифа — масъулиятни зиммага олиш ва ўз ҳаётини режалаштирилган натижага олиб келадиган тарзда ташкил этиш. Қийин, аммо бажарилиши мумкин.