18.5 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Россия дипломатлари автомобили Қобулда минада портлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу вақтгача бирорта террористик уюшма қўлбола мина портлагани учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ

Қобулдаги Россия элчихонаси ходимлари дипмиссия автомобили қўлбола портловчи қурилмада портлаб кетганидан сўнг енгил контузия олишди, деб хабар берди Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова.

Ҳодиса Афғонистондаги элчихона биносидан унчалик узоқ бўлмаган ҳудудда рўй берган.

Дастлабки баҳоларга кўра, ҳужумдан мақсад дипломатик машина олдидан афғон хавфсизлик кучлари пикапини портлатиш бўлган бўлиши мумкин, аммо теракт Россия фуқароларига қарши қаратилган бўлиши мумкин, деган тахминни ҳам истисно қилиб бўлмайди.

«Афғон томонидан ҳодиса бўйича синчковлик билан тергов ўтказилишини ва АИР Россия хорижий муассасалари ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тўла-тўкис чораларни қабул қилишни талаб қиламиз. Россия элчихонаси Қобулда дипломатик ваколатхона ходимлари ва объектларининг ҳимояланиш даражасини оширишга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга оширмоқда», — деб хотима қилди Захарова.

РИА Новости хабарига кўра, дипмиссиянинг жабрланган ходимларига госпитализация талаб этилмаган. Ходимлар енгил контузия олган.

Айни вақтгача бирорта террористик уюшма қўлбола мина портлатилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Манба: sputniknews-uz.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×