5.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Нигерияда жангарилар 110 кишини ўлдириб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Нигериянинг Борно штатида 28 ноябрда “Боко ҳаром” террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан камида 110 фермер ўлдириб кетилди. Бу ҳақда БМТга таяниб France-Presse ахборот агентлиги хабар берди.  

Маълум қилинишича, қуролланган кишилар кундузи гуруч даласига мотоциклларда келиб, у ерда ишлаётган одамларни ўққа тутган. Ҳужум оқибатида камида 110  киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда БМТнинг Нигериядаги инсонпарварлик ёрдами координатори Эдвард Каллон маълум қилди. Унинг таъкидлашича, кўплаб яраланганлар бор.

Аввалроқ штат губернатори Бабаганан Умара Зулум ҳужум оқибатида 70 киши ўлдирилганини маълум қилган. У 29 ноябрда фермерлар ўлдирилган гуруч далалари ёнида жойлашган Забармари қишлоғига ташриф буюрган. 

Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий фермерларнинг оммавий ўлдирилишини қоралаган. 

“Бутун мамлакат бу бемаъни қотилликлардан азият чекмоқда”, деб айтилган Бухорий баёнотида.

Манба: kun.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×