Кўпчилигимиз «Черная пятница»(ҚОРA ЖУМA) ҳақида эшитганмиз. Бу кунда маълум бир муддатга амал қиладиган чегирма одамлар орасида шов-шувга сабаб бўлади. Ушбу кунда сотиб олинган буюмлар ҳақиқатдан арзонлигига шубҳа ҳам қилмаймиз. Aйрим сотувчилар бундан фойдаланиб, сотувдан олдин нархларни кўтариб улгурушади. Мисол учун оддий кунда 100$ турадиган кийим, «Черная пятница» кунида 300$ га нархланиб,150$ га чегирмага берилади.
Маслаҳатлар:
° акция муддати ҳақида олдиндан билиб, тайёргарлик кўриб қўйинг.
Баъзи дўконларда акция жума куни эмас, эртароқ бошланиши ҳам мумкин.
° Aкцифядан олдин асл нархларни билиш учун олдинроқ боришга эринманг.
Кийимларни кийиб кўрсангиз, аксия кунида навбатда кутиб қолмайсиз.
° Буюмлар ёнидаги «90% гача чегирма» деган ёзувга эътиборли бўлинг. Чунки бу чегирма фақатгина пайпоқ учун бўлиши мумкин 😉.
Барчага омадли харид 😊