Қайд этилишича, ҳужумда уч нафар жангари қатнашган. Улар хавфсизлик кучларининг олти соатга яқин давом этган операцияси чоғида йўқ қилинган.
Экстремистлар гуруҳи томонидан Кобулдаги университетга қилинган ҳужум оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили Тариқ Ориёнга таяниб TOLOnews телеканали хабар берди.
Аввалроқ Қатарнинг Al Jazeera телеканали 20 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилганди.
Хабар қилинишича, дастлаб Кобул университети ҳудудида портлаш содир бўлган, сўнгра қуролланган шахслар юридик факультети яқинида отишма содир этган. Ўша вақтда бу ерда китоблар кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилаётган бўлган.
Ориённинг сўзларига кўра, университетга қилинган ҳужум натижасида яна 22 киши жароҳатланган. Унинг қайд этишича, ҳужумда уч нафар жангари қатнашган. Улар хавфсизлик кучларининг олти соатга яқин давом этган операцияси чоғида йўқ қилинган.
Манба: kun.uz