Детектив жанрининг учта энг асосий элементи бор:
•жиноят;
•изланишлар;
•фош этиш.
Мазкур элементларни бадиийликка усталик билан уйғунлаштирган ва бутун дунёда асарлари тан олинган энг машҳур ёзувчилар топ ўнликка қуйидаги тартибда киритилган:
10 ўрин: Ден Браун
Машҳур асарлари: “Да Винчи сири”, “Фаришталар ва иблислар”, “Инферно”. Учта асари экранлаштирилган.
9 ўрин: Ремонд Чандлер
Машҳур асарлари: “Чуқур уйқу”, “Хайр, азизим”. “Икки карра суғурта” китоби суратга олинганда ёзувчи тасодифан кадрга тушиб қолган.
8 ўрин: Жон Гришем
Машҳур асарлари: “Ўлдириш вақти келди”, “Фирма”. Ёзувчи бейсболчи бўлишни орзу қилган, лекин отбоқар, сантехник, асфальтловчи, сотувчи, ўқигач эса адвокат бўлиб ишлаган.
7 ўрин: Ян Флеминг
Машҳур асарлари: “Казино Роял”, “Россиядан севги ила”. Энг машҳур қаҳрамони бу Жеймс Бонд ҳисобланади. Ёзувчи уруш даврида инглиз разведкачиси бўлиб ишлаган ва Бонд образини ўшанда ўйлаб топган. Агент 007 ҳақида 12 та роман ёзган.
6 ўрин: Эрл Стенли Гарднер
Машҳур асарлари: “Қайғули қиз иши”, “Бахмал мушук иши”. Адвокат аёл Перри Мейсон образини нақд 82 та романига киритган. Ёзувчининг ўзи адвокат бўлиб ишлаган.
5 ўрин: Борис Акунин
Машҳур асарлари: “Азазел”, “Турк гамбити”. Эраст Фандорин ҳақидаги саргузаштлари унга омад келтирган. Таржимон ва тилчи бўлиб ишлагани эса анча қўл келган.
4 ўрин: Жеймс Хедли Чейз
Машҳур асарлари: “Блендиш хонимга орхидеялар йўқ”, “Ўликлар тишламайди”, “Қўғирчоқдан нохуш хабарлар”. Ёзувчи аввалига юмор ҳикоялар ёзган. Илк детектив романини 12 кунда тугатган. Ҳаёти давомида юздан ошиқ роман ёзиб қолдирган.
3 ўрин: Рекс Стаут
Машҳур асарлари: “Чўчиган эркаклар лигаси”, “Яна ўлдириш”, “Қора орхидеялар”. Романларидаги Ниро Вулф исмли детективнинг характери муаллифнинг ўзига ўхшаб кетади. Рекс қулупнайларни, Ниро эса орхидеяларни коллекция қилган.
2 ўрин: Агата Кристи
Машҳур асарлари: “Ўнта негр боласи”, “Жигарранг костюмдаги одам”, “Гольф майдонидаги қотиллик”. Агата Кристи яратган Пуаро образини танимайдиган одам йўқ. Адибанинг кўплаб асарлари экранлаштирилган. У энг машҳур детектив қироличаси.
1 ўрин: Артур Конан Дойл
Машҳур асарлари: “Тўртлар белгиси”, “Баскервиллар ити”, “Даҳшатлар водийси”, “Шерлок Холмс саргузаштлари”. Ёзувчига, шубҳасиз, Шерлок Холмс образи шуҳрат келтирган. Конан Дойлнинг ўзи бақувват инсон бўлган, кўплаб спорт турлари билан шуғулланган.
МАНБА: Hudud24.uz