Ўзбекистон Европа таълим жамғармасининг «Green Skills Award 2026» танловида бош совринни қўлга киритди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,050участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 25 ноябрь куни Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтган Кўникмалар бўйича глобал саммитда Европа таълим жамғармаси (ETF) Ўзбекистоннинг «Sustainable Future Society» (SFS) — «Барқарор келажак жамияти» лойиҳаси «Green Skills Award 2026» танловида ғолиб бўлганини эълон қилди. Танловга 90 дан ортиқ мамлакатдан 360 дан зиёд ариза келиб тушган бўлиб, Ўзбекистон ташаббуси сараланган олти финалчи орасида биринчи ўринни эгаллади.

«Sustainable Future Society» (SFS) лойиҳаси тарих фани ўқитувчиси Аброржон Садриддинов томонидан ўқувчиларнинг чиқиндиларни алоҳида саралаш идишларидан нотўғри фойдаланаётгани аниқланганидан сўнг бошланган. Ташаббус халқаро «Eco-Schools» дастури асосида ўқувчилар бошчилигида амалга ошириладиган етти босқичли услубни маҳаллий шароитга мослаштирди. Дастур «Яшил байроқ» мукофотига сазовор бўлиб, 25 та мактабга жорий этилди ҳамда ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналарни қўшиб ҳисоблаганда 25 000 дан ортиқ кишини қамраб олди. Лойиҳа доирасида 128 та экологик лойиҳа йўлга қўйилди, 70 дан ортиқ ўқув машғулоти ва 53 та тарғибот тадбири ўтказилди.

Европа таълим жамғармаси директори Пилви Торсти ғолиб ва совриндорларни табриклаб, маҳаллий ҳамжамиятлар, педагоглар ва янгилик яратувчилар томонидан илгари сурилаётган бундай ташаббуслар яшил иқтисодиётга ўтиш, иқлим ўзгаришига қарши курашда билим ва кўникмаларни ривожлантириш ҳамда узоқ муддатли амалий натижаларга эришишга хизмат қилишини таъкидлади.

Танловнинг бошқа совриндорлари ва финалчилари:

  • 2-ўрин — Перу: «Young Glacier Ambassadors» («Музликларни муҳофаза қилиш бўйича ёш элчилар») дастури тоғли ҳудудлардаги ёшларни илмий тадқиқотларга жалб этади ва музликлар чекиниши ҳамда сув хавфсизлиги масалаларида экологик ечимлар ишлаб чиқишга йўналтирилган.
  • 3-ўрин — Непал: «Doko Recyclers» ташкилотининг «Repair Revolution Workshop & Training» (RRWT) лойиҳаси электрон чиқиндилар билан ишлаш, қурилмаларни таъмирлашга ўргатиш ва бандликни оширишга қаратилган.
  • Финалчилар: Босния ва Герцеговина (мода саноатида яшил кўникмалар ва айланма ишлаб чиқариш), Кипр («Тўва ҳаракати» экологик таълим дастури) ва Иордания (Иорданиядаги Германия энергетика академияси).

Маълумот учун, Европа таълим жамғармаси (ETF) 2021 йилда таъсис этган «Green Skills Award» танлови айланма ва углерод-нейтрал иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлайди ва оммалаштиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент метрополитенига навбатларни қисқартириш учун 180 та вагон қўшилади

Келгуси икки йил давомида пойтахт метрополитени 28 та янги беш вагонли поезд билан таъминланади. Бундан ташқари, амалдаги яна 40...

Больше похожих статей