14–15 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз ва нисбатан илиқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +10…+15 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Синоптиклар прогнозларига кўра, кечаси ҳарорат 0…+5 даража бўлади. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.
Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади.
Тошкентда об-ҳаво
Пойтахтда 14–15 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2…+4 даража, кундузи эса +13…+15 даража бўлади. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади.
Шу билан бирга, 13 ноябрь куни мамлакатнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.


