- Advertisement -
Ўзбекистонда 3,27 миллион киши олий ёки олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда аҳолини рўйхатга олиш якунларига бағишланган матбуот анжуманида Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Мамлакат аҳолисининг аксарияти умумий ўрта маълумотга эга. Уларнинг сони 11,63 миллион киши ёки 42,8 фоизни ташкил этади.
Яна 9,74 миллион киши (35,8 фоиз) ўрта махсус ёки профессионал таълим олган.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта бўлган ҳар 1000 нафар аҳолига:
- 120 нафар олий ёки олий таълимдан кейинги маълумотли;
- 358 нафар ўрта махсус ёки профессионал маълумотли;
- 428 нафар умумий ўрта маълумотли киши тўғри келади.
Келтирилган кўрсаткичлар 15 ёш ва ундан катта аҳолининг таълим даражасини акс эттиради.


