- Advertisement -
Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар белгиланди.
Қонунчиликка киритилаётган асосий ўзгаришлар:
- Камситиш белгилари кенгайтирилди: Меҳнат кодексининг 4-моддасида камситиш тақиқланган белгилар қаторига терисининг ранги ва сиёсий қарашлари ҳам киритилди. Масалан, фуқарони терисининг ранги сабабли ишга қабул қилмаслик ёки ходимнинг сиёсий қарашлари туфайли унинг меҳнат ҳуқуқларини чеклаш камситиш ҳисобланади.
- Шаҳвоний шилқимлик тақиқланди: Меҳнат кодекси янги 8¹-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, шахс учун номақбул бўлган, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган шаҳвоний хусусиятдаги ҳаракатларга йўл қўйилмайди (ноўрин изоҳлар бериш, имо-ишоралар қилиш, розиликлсиз тегиниш ёки шаҳвоний мазмундаги таклифлар билдириш).
- Иш берувчиларнинг масъулияти оширилди: Иш берувчилар меҳнат жамоасида шаҳвоний шилқимликдан холи муҳит яратиш учун зарур чораларни кўриши, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиши шарт.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


