Қарши туманидаги Қоратепа қишлоғи аҳолиси ғишт заводлари томонидан ҳаво ифлослантирилаётганидан шикоят қилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Қоратепа қишлоғи аҳолиси ҳудудда жойлашган ғишт заводлари фаолияти сабабли атмосфера ҳавосининг кескин ифлосланаётганидан ва бу соғлиқ учун хавф туғдираётганидан хавотир билдирмоқда.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг таъкидлашича, ушбу муаммо бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига, хусусан, Қашқадарё вилояти ва Қарши тумани экология бўлимларига кўп маротаба мурожаат қилинган. Бироқ масъуллар томонидан аҳоли мурожаатларига эътибор қаратилмай келинмоқда ва муаммо ўз ечимини топгани йўқ.

«Биз ҳам инсонмиз, оилаларимиз ва ёш фарзандларимиз бор. Биз-ку майли, лекин ҳеч ким келажак авлод соғлиғини хавф остига қўйишга ҳақли эмас. Ғишт заводлари ҳавони ифлослантирмоқда, мурожаатларимиз эса эътиборсиз қолмоқда», — дейди қишлоқ аҳолиси.

Қоратепа қишлоғи фуқаролари мутасадди экологик идоралардан вазиятни жойида ўрганишни, заводлар томонидан атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар миқдорини текширишни ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланса, тегишли чоралар кўришни сўрамоқда.

Бундан ташқари, аҳоли ўз мурожаати Давлат раҳбаригача етиб боришида экологик нашрлар ва жамоатчилик кўмагидан умид қилмоқда. Аҳолининг асосий талаби — тоза ҳаво, соғлом атроф-муҳит ва фарзандларнинг хавфсиз келажагини таъминлашдан иборат.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Дори воситасининг ножўя таъсирини сездингизми?

Энди бу ҳақда хабар бериш учун кўп вақт сарфлаш шарт эмас. PharmUz мобил иловаси орқали исталган вақт ва жойда...

Больше похожих статей