Марказий Осиё давлатлари иқлим ўзгаришидан жабр кўрган аҳолига ёрдам беришга келишиб олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатлари қурғоқчилик, сув танқислиги ва бошқа табиий ўзгаришлар сабабли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлаётган аҳоли муаммоларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олди. Бунинг учун БМТнинг COP31 конференциясида «Ипак йўли» декларацияси имзоланди.

Ўзбекистон Миллий экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси маълум қилишича, учрашув 10 ноябрь куни Халқаро миграция ташкилоти кўмагида ўтказилган.

Муҳокамаларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Грузия вакиллари иштирок этган.

Тадбир иштирокчилари ҳароратнинг кўтарилиши, қурғоқчилик ва сув танқислиги аҳоли турмушига тобора кучли таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган. Айрим ҳудудларда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш ва тирикчилик манбаини сақлаб қолиш қийинлашмоқда. Бу эса аҳолининг бошқа жойларга кўчиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Муҳокамаларда Оролбўйи ҳудудига алоҳида эътибор қаратилди. Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси Азиз Абдуҳакимов Орол денгизининг қуриши аҳоли саломатлиги, даромадлари ва яшаш шароитига салбий таъсир кўрсатганини эслатди.

Имзоланган декларация ушбу муаммоларни ҳал қилишда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни назарда тутади. Мамлакатлар тажриба алмашиш ва зарар кўрган ҳудудлар аҳолисига ёрдам бериш йўлларини излаш ниятида.

Асосий мақсад — одамлар ўз уйида яшаши ва меҳнат қилиши учун зарур шароит яратиш. Кўчиб ўтиш зарурати юзага келган тақдирда эса уларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини таъминлаш.

Ҳужжат, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ташаббусини қўллаб-қувватлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қарши туманидаги Қоратепа қишлоғи аҳолиси ғишт заводлари томонидан ҳаво ифлослантирилаётганидан шикоят қилмоқда

Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Қоратепа қишлоғи аҳолиси ҳудудда жойлашган ғишт заводлари фаолияти сабабли атмосфера ҳавосининг кескин ифлосланаётганидан ва бу...

Больше похожих статей