Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ва қонунга зид чақириқларни ўз ичига олган видеолавҳа юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Суриштирув жараёнида видео муаллифининг шахси аниқланиб, унга амалдаги қонунчилик талаблари ва жавобгарлик чоралари тушунтирилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Олмазор тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Ички ишлар органлари ижтимоий тармоқдаги ҳар бир пост, видео ва чақириқ муаллифнинг шахсий масъулияти эканини эслатиб ўтади. Қонунга зид контентни яратиш ва тарқатиш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.


