- Advertisement -
Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида 6 ноябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Эркинджон Турдимов раислигида ўтказилган йиғилишда 5 нафар олий таълим муассасаси ректори эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Очиқ манбаларда келтирилган маълумотларга кўра:
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) ректори Илҳомжон Тўхтасинов;
- Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Баҳодир Холиқов лавозимидан олингани айтилмоқда.
Қолган уч нафар ректорнинг шахси ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган. ЎзДЖТУ ректорининг истеъфоси шов-шувга сабаб бўлган «Хавфсиз талаба» мобил иловаси атрофидаги можаро билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Мазкур маълумот ҳозиргача масъул ташкилотларнинг расмий манбалари томонидан тасдиқланмаган.


