- Advertisement -
Катта Чимган тоғларида сайр қилиш учун йўлга чиққан икки нафар фуқаро мустақил равишда пастга туша олмай қолди. Қутқарувчилар уларни топиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Фавқулодда вазиятлар хизматлари маълум қилишича, 1 ноябрь куни соат 15:50 да «112» тизими орқали мурожаат келиб тушган.
Қидирув-қутқарув ишларига мутахассислар жалб этилди. Улар адашиб қолган фуқароларни топиб, тоғли ҳудуддан эсон-омон олиб чиқди.


