Ўзбекистон дипломатлари хорижда муаммога дуч келган фуқаролар ҳузурига шахсан боради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари «Онлайн маҳалла» платформаси орқали ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Зарур ҳолларда элчи мурожаат қилган фуқаро ҳузурига шахсан бориб, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва муаммосини ҳал этишга кўмаклашади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Давлат раҳбари хорижда бўлган ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси бўлиб қолишини таъкидлади.

«Хорижда меҳнат қилаётган ҳар бир ватандошимиз — ҳақиқий жасоратли инсон. У оиласи фаровонлиги ва фарзандлари келажаги учун тинмай меҳнат қилмоқда. Улар ҳам бизнинг фуқароларимиз, бизнинг фарзандларимиз!» — деди президент.

Унинг сўзларига кўра, хорижда ишлаётган бирорта фуқаро ўз муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак.

Шунингдек, ҳокимларга меҳнат мигрантларининг оилалари ва ота-оналари фаровон ҳаёт кечириши учун шароит яратиш топширилди. Уларнинг фарзандлари таълимига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Президент ҳар бир ватандош қаерда бўлишидан қатъи назар, ўз мамлакати кўмагини ҳис қилиши кераклигини қайд этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Алишер Усмонов Германия судида Европа Иттифоқига қарши муҳим ҳуқуқий ғалабага эришди — Die Welt

Германиянинг нуфузли Die Welt нашри Алишер Усмоновнинг Европа Иттифоқи ҳаракатлари билан боғлиқ суд жараёнидаги ҳуқуқий ютуғи ҳақида мақола эълон...

Больше похожих статей