- Advertisement -
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида жойлашган тўйхоналардан бирида ноқонуний лаборатория фаолиятига чек қўйилди.
Текширувлар давомида муассаса ҳудудидан қарийб 1 200 дона кучли таъсир қилувчи моддалар ва фармацевтик воситалар ашёвий далил сифатида олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ноқонуний фаолиятни тузиш ва бошқариш билан тутинган ака-укалар шуғулланиб келишган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, воқеа тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.


