СМТИ Қатардаги ҳамкорлар билан экспертлик ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган 8-Жаҳон хавфсизлик форумида (Global Security Forum 2026) иштирок этди. Форум халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари ва глобал ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланди.

Форум доирасида Элдор Арипов Қатар давлат тузилмалари вакиллари ва таҳлилий марказлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Уларда экспертлик алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистон ташаббусларини илгари суриш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, Доҳа форуми бош менежери Маҳa Ал-Кувари билан бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистоннинг мазкур халқаро платформа фаолиятидаги иштирокини янада фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Маҳa Ал-Кувари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан Ўзбекистон ёндашувларини кенг тақдим этишдан манфаатдор эканини билдирди. Томонлар ушбу йўналишда фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Доҳа форуми халқаро тенденциялар, дипломатик ташаббуслар ва барқарор ривожланиш стратегияларини муҳокама қилишга қаратилган етакчи глобал платформалардан бири ҳисобланади. 2002 йилда ташкил этилганидан буён форум жаҳон етакчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари, таҳлилий марказлар ҳамда академик ҳамжамият вакилларини бирлаштирувчи мулоқот майдонига айланган.

2025 йилда Доҳа форуми доирасида СМТИ ва Жоржтаун университети ҳамкорлигида Термиз мулоқотига бағишланган алоҳида сессия ташкил этилди. Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган мазкур мулоқот Афғонистонни фаол жалб этиш орқали Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликнинг янги архитектурасини шакллантиришга қаратилган.

Учрашувларнинг муҳим йўналишларидан бири СМТИ ва Қатар илмий-тадқиқот тузилмалари ўртасидаги институционал ҳамкорликни ривожлантириш бўлди. Бу ҳамкорлик Ўзбекистон–Қатар стратегик шериклигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муштарак таҳлилий ёндашувлар ва амалий таклифларни ишлаб чиқишни назарда тутади.

Жумладан, Глобал стратегик тадқиқотлар институти ижрочи директори Муҳаммад Али Чиҳий билан учрашувда икки институт ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича келишувга эришилди. Ҳужжатни имзолаш келгуси Доҳа форуми доирасида режалаштирилган.

Ҳамад бин Халифа университети ҳузуридаги Глобал стратегик тадқиқотлар институти Қатар Таълим жамғармаси таркибидаги фанлараро таҳлилий марказ бўлиб, халқаро ва минтақавий муаммоларни ўрганиш ҳамда стратегик тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Унинг устувор йўналишлари қаторига низоларни тартибга солиш, энергетика ва иқлим масалалари, сунъий интеллект, Афғонистонга оид масалалар ҳамда транспорт-логистика соҳасидаги ўзаро боғлиқликни ривожлантириш киради.

Низолар ва гуманитар тадқиқотлар маркази директори Ғассан ал-Каҳлут билан бўлиб ўтган суҳбатда СМТИ билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди. Қатар томони ўзаро манфаатли масалалар бўйича экспертлар ҳамкорлигини йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирди.

Низолар ва гуманитар тадқиқотлар маркази 2016 йилда минтақадаги йирик таҳлилий муассасалардан бири бўлган Араб сиёсатини тадқиқ этиш ва ўрганиш маркази таркибида ташкил этилган. У тинчликни мустаҳкамлаш, низоларни тартибга солиш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш масалаларига ихтисослашган. Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари динлараро мулоқот, Афғонистонга оид масалалар ва минтақавий хавфсизлик, низолардан кейинги тикланиш, шунингдек, медиация ва гуманитар ҳуқуқ соҳаларида мутахассислар тайёрлашни ўз ичига олади.

Умуман, учрашувлар СМТИнинг Қатардаги ҳамкорлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш, институционал ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ келишувларга эришиш ва экспертлар ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларини белгилаш имконини берди. Бу эса Ўзбекистон ташаббусларини халқаро мулоқот майдонларида илгари суриш ҳамда Ўзбекистон–Қатар стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар яратади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззах вилояти пахтани машинада териш бўйича республикада етакчи бўлди

Вилоятда йиғиб олинган пахтанинг 98,5 фоизи терим машиналари ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳудудлар орасидаги энг юқори кўрсаткич, дея хабар...

Больше похожих статей