- Advertisement -
Эндиликда фуқаролар ўз номига келган халқаро курьерлик жўнатмалари ҳақидаги маълумотлар билан MyGov мобил иловасида танишиши мумкин. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги маълум қилди.
Хизматдан фойдаланиш учун илованинг қидирув майдонига «халқаро» деб ёзиб, тегишли хизматни танлаш керак. Фойдаланувчи рўйхатдаги ўз жўнатмаларини тасдиқлайди, унга тегишли бўлмаганларини эса рад этади. Шахс MyID биометрик идентификацияси орқали тасдиқланади.
Вазирлик бегона жўнатмаларни тасдиқлаш божхона билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлиши мумкинлигини эслатган.


