Тошкент шаҳрида жамоат транспорти йўналишларини мақбуллаштириш доирасида 58 ва 100-сонли автобусларнинг ҳаракат чизмасига ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгаришлар:
58-сонли йўналиш («Дўстлик-2 мавзеси — Экскаватор заводи»): Илгариги «Экскаватор заводи» охирги бекати ўрнига эндиликда йўналиш «Дархон майдони» бекатигача қисқартирилди.
100-сонли йўналиш («Қорақамиш 2/4 мавзеси — Бешёғоч майдони»): «Ғалаба боғи» бекатидан сўнг Сағбон кўчасидан Бешёғоч майдони томон автобуслар ҳар икки йўналишда Дилсарой кўчаси орқали, Кичкириқ ва Олтинсой маҳаллалари бўйлаб ҳаракатланади. Эски чизмадаги Пахта маҳалласи, Қорақамиш 1/4 массиви, Чуқурсой ва Гулистон/Гулсарой маҳаллалари йўналишдан чиқарилди.


