Шавкат Мирзиёев: Имом Мотуридийнинг минг йил аввал ёзилган асарлари бугун ҳам долзарб

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, уни реконструкция қилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

10,2 гектар майдонни эгаллаган мажмуа ҳудудида зиёратчилар учун янги масжид қурилган, Имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний мақбаралари реконструкция қилинган. Шунингдек, буюк олимлар меросини ўрганишга ихтисослашган илмий марказ, кутубхона ва музей ташкил этилган.

Давлат раҳбари мазкур объектларни барпо этишдан асосий мақсад буюк аждодларнинг илмий ва маънавий меросини чуқур ўрганиш ҳамда бу билимларни ёш авлодга етказиш эканини таъкидлади.

«Минг йил аввал буюк аждодимиз Имом Мотуридий ҳар бир хулосасини илмий асослаб, ишончли далиллар билан мустаҳкамлаган, одамларни жаҳолатдан огоҳлантирган. Бугун ёшларимизга бу асарларнинг мазмун-моҳиятини ўргатиш ва тушунтириш ҳар қачонгидан ҳам долзарб», — деди Шавкат Мирзиёев.

Зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида мажмуа кириш қисмида муҳташам пештоқ барпо этилган, меҳмонхоналар ва кенг автотураргоҳ қурилган. Ҳудудда Ўзбекистон иқлим шароитига мос маҳаллий ва хорижий дарахт кўчатлари ҳам экилган.

Ташриф давомида буюк алломалар хотираси ёд этилиб, Қуръон суралари тиловат қилинди.

Президент мемориал мажмуа нафақат зиёрат маскани, балки Имом Мотуридийнинг илмий мероси, ислом илм-фани ва жамият маънавий ҳаётига қўшган ҳиссасини чуқур ўрганишга хизмат қиладиган маърифат марказига айланиши кераклигини таъкидлади.

«Одамлар бу ерга фақат зиёрат учун эмас, балки билим олиш ва ўзлигини англаш учун ҳам келиши керак», — деди давлат раҳбари.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда «Ширин» массивидан шаҳар марказигача бўлган масофани 4 километрга қисқартирувчи кўприк қурилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида Қорадарё устидан қурилаётган янги кўприк лойиҳаси билан танишди. Кўприк қурилаётган «Ширин» массивини Самарқанд...

Больше похожих статей