- Advertisement -
9 октябрь куни пойтахтнинг кўчаларидан бирида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Автомобиллар ҳаракати Миробод туманидаги Шаҳрисабз ўтиш йўлида соат 06:00 дан 18:00 гача чекланади.
Мазкур чора йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Ҳайдовчиларга муқобил кўчалардан фойдаланиш ва йўналишларини олдиндан режалаштириш тавсия этилди.


