- Advertisement -
Ушбу ислоҳотнинг асосий мақсади мамлакатимизда таълим, тарбия ва илм-фаннинг яхлит тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишларни янги даражага олиб чиқишдан иборат.
Шунингдек, таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш, мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача барча босқичларни ҳамда илмий фаолиятни қамраб олган ягона самарали бошқарув тизимини жорий қилиш, унинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини ошириш кўзда тутилган.


