Ғузорда 22 нафар ўқувчида заҳарланиш аломатлари кузатилди ва жиноят иши қўзғатилган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида заҳарланиш аломатлари кузатилгани юзасидан расмий ахборот берилди.

Маълум қилинишича, 23 сентябрь куни соат 11:45 ларда дастлаб 21 нафар ўқувчи кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Кейинги ўрганишларда 10–11-синфларда таҳсил олувчи жами 22 нафар ўқувчида заҳарланиш аломатлари кузатилгани аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, мактабга туташ ҳудуддаги фермер хўжалиги томонидан шу куни соат 09:00 ларда пахтанинг эрта етилишини таъминлаш мақсадида «Агро Аугрон» номли восита сепилган. Ўқувчилар мазкур восита таъсирида ҳаво орқали заҳарланган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Уларга бирламчи «ошқозон диспепсия синдроми» ташхиси қўйилган. Ҳозирда 7 нафар ўқувчи Ғузор туман тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда. Соғлиғи яхшиланган 15 нафар ўқувчига уйига жавоб берилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 201-моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тегишли экспертизалар тайинланиб, Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пенсия жамғармаси томонидан қоғоз шаклидаги ҳужжатларни қабул қилиш бекор қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни...

Больше похожих статей