- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди.
Олий даражадаги мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, шунингдек, замонавий сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш ва соҳада тажриба алмашиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.


