Ўзбекистон Токиодаги Tourism EXPO Japan 2026 халқаро туризм кўргазмасида иштирок этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йилнинг 24–27 сентябрь кунлари Токио шаҳрида ўтказилаётган дунёдаги энг йирик туризм анжуманларидан бири — Tourism EXPO Japan 2026 кўргазмасида Ўзбекистон миллий делегацияси фаол иштирок этмоқда.

Мамлакатимиз шарафини “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси ҳамда “Tourlink”, “Megatour”, “Assalam Travel”, “Moel Bosh” ва “Elite Cars Travel” каби етакчи сайёҳлик корхоналари вакиллари ҳимоя қилмоқда.

Кўргазманинг дастлабки кунларида халқаро туризм бизнеси вакиллари ва мутахассислари учун B2B шаклидаги музокаралар ҳамда тадбиркорлик уланишларини мустаҳкамлашга қаратилган “Trade Days” бизнес дастури бўлиб ўтди. Япония Туризм ва саёҳатлар ассоциацияси (JTTA), Саёҳат агентликлари ассоциацияси (JATA) ҳамда Миллий туризм ташкилоти (JNTO) томонидан ташкил этилган ушбу йирик тадбирда 70 та давлатдан келган иштирокчилар “Tokyo Big Sight” мажмуасида 1300 дан ортиқ миллий ва халқаро стендларни намойиш этмоқдалар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш қайси ҳудудларда қайд этилди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 802,5 трлн сўмни ташкил этган. Бу...

Больше похожих статей