- Advertisement -
Сўнгги йилларда пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш, янги автобус ва электробусларни олиб келиш ҳамда йўловчилар учун қулайликларни ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ушбу ўзгаришларни баҳолаш ва хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида сўровнома ташкил этди.
Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари жамоат транспорти хизматлари бўйича ўз фикр ва таклифларини билдиришлари мумкин.


