- Advertisement -
Чиноз туманида машҳур брендлар остида гигиеник ва маиший кимё воситаларини қўлбола усулда ишлаб чиқараётган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.
МЧЖ раҳбарларидан бири яширин цех ташкил қилиб, CLEAR, «Чистая линия», GRASS AZELIT, YUMOS, SAFEGUARD, COMET ва Head & Shoulders каби брендлар номи остида сохта маҳсулот тайёрлаган. Тадбир давомида 17 мингдан ортиқ тайёр маҳсулот, 350 кг мел хом-ашёси ва минглаб бўш идишлар ашёвий далил сифатида олинди.
Санитария-эпидемиология хизмати хулосасига кўра, ушбу маҳсулотлар инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-11-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


