«Кўксарой»да Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

«Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Икки давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилди. Шундан сўнг Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлат мадҳиялари янгради.

Маросимда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди. Шунингдек, фахрий қоровул сафидан ўтилди.

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди икки давлат расмий делегациялари аъзолари билан саломлашди. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг етакчилар олий даражадаги музокараларни бошлади.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг асосий йўналишлари ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон аэропортлари яқинида ҳаво сифатини мониторинг қилиш автоматик станциялари ўрнатилмоқда

«Uzbekistan Airports» АЖ томонидан мамлакат аэропортларининг санитария-ҳимоя ҳудудларида атмосфера ҳавоси сифатини кеча-ю кундуз автоматик мониторинг қилиш тизими жорий этилмоқда....

Больше похожих статей