- Advertisement -
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти Осиф Али Зардорий ва мамлакат Бош вазири Шаҳбоз Шарифга Исломободдаги тиббиёт муассасасида содир бўлган фожиали ёнғин муносабати билан таъзия йўллади.
Ҳодиса оқибатида кўплаб болалар ҳалок бўлган ва жароҳатланган.
Ўзбекистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлов сўзларини билдирди. Шунингдек, барча жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.


