Роналду Тошкентга келади: «Пахтакор» Осиё Чемпионлар лигасида «Ал-Наср»га қарши ўйнайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Осиё Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсуми гуруҳ босқичида «Ал-Наср» жамоасига қарши майдонга тушади.

Қуръа натижаларига кўра, «Пахтакор» А саватнинг 4-жамоаси сифатида қайд этилди. Тошкентдаги уй учрашувларида клуб «Истиқлол», «Ал-Наср», «Трактор» ва «Ал-Қодисия» жамоаларига қарши ўйнайди.

Жамоанинг сафардаги рақиблари эса «Ал-Аҳли», «Эйр Форс», «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Иттиҳод» бўлади.

Шу тариқа, португалиялик машҳур футболчи Криштиану Роналду фаолият юритаётган «Ал-Наср» Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлади. Роналду учун бу Ўзбекистонга 2009 йилдан кейинги илк ташриф бўлиши кутилмоқда. У охирги марта Тошкентга 2009 йил 22 декабрда «Реал Мадрид» таркибида келган.

Ҳозирда 41 ёшли Роналду «Ал-Наср» сафида фаолиятини давом эттирмоқда. У профессионал фаолияти давомида 1000 та гол уриш тарихий кўрсаткичига яқинлашиб бормоқда.

«Пахтакор»нинг ҳар бир рақибга қарши қайси турда ва қайси санада майдонга тушиши кейинроқ маълум қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Дамашқдаги суд Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг амакиваччаси Васим Асадни ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар...

Больше похожих статей