Корхоналарда сунъий интеллект жорий этиш харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларида сунъий интеллект технологияларини жорий этишни рағбатлантириш бўйича янги чоралар белгиланмоқда.

«10 минг корхона учун сунъий интеллект ҳамкор» дастури йўлга қўйилади. Унга кўра, корхоналарда сунъий интеллектни жорий этиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.

Янги маҳсулот ишлаб чиқиш учун сунъий интеллект модели яратишда тадбиркорларга суперкомпьютердан бепул фойдаланиш имконияти берилади. Илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқ харажатлар ҳам бюджет ҳисобидан қопланади.

Тадбиркорлар фойдаланиши учун тайёр сунъий интеллект дастурлари очиқ платформага жойлаштирилади. Дастурнинг биринчи босқичини амалга ошириш учун камида 100 миллион доллар ажратилади.

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида биринчи суперкомпьютер кластери ишга туширилган. Келаси йилда унинг ҳисоблаш қувватини уч баравар ошириш режалаштирилган.

Таҳлилларга кўра, замонавий бошқарув ва сунъий интеллект технологияларини жорий этган тадбиркорларнинг 54 фоизида маҳсулотларга талаб сезиларли ошган. Корхоналарнинг 25 фоизида таннарх пасайган, 40 фоизида даромад ўсиши натижасида ходимлар иш ҳақи 10 фоиздан кўпроқ ошган.

Шунингдек, тўқимачилик саноатидаги тажриба электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноатига ҳам татбиқ этилади. Ушбу корхоналарда автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий этиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Дамашқдаги суд Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг амакиваччаси Васим Асадни ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар...

Больше похожих статей