Ўзбекистонлик ёш оғир атлетикачилар Осиё чемпионатида 51 та медаль қўлга киритди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатини 51 та медаль билан якунлади.

Мусобақанинг сўнгги куни Олимпия шаҳарчасида энг оғир вазн тоифасида медаллар учун баҳслар бўлиб ўтди.

110 килограммдан юқори вазнда ёшлар ўртасида Омадилло Олимов даст кўтариш ва иккикураш натижалари бўйича олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа, спортчи икки карра чемпионликни расмийлаштирди.

Умуман, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 23 та медаль — 7 та олтин, 10 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўсмирлар эса жамоа ҳисобига яна 28 та медаль қўшди. Улар 6 та олтин, 8 та кумуш ва 14 та бронза медалига эга бўлди.

Ўзбекистон, шунингдек, бир қатор йўналишларда жамоавий ҳисобда биринчи ўринни эгаллади. Жумладан, ёшлар, қизлар, ўсмирлар ва ўғил болалар ўртасида умумий очколар бўйича терма жамоа биринчи бўлди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спортчилар, мураббийлар, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ва мухлисларни қитъа чемпионатидаги муваффақиятли иштирок билан табриклади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган 3 нафар фуқародан 1 нафарининг жасади топилди

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2026 йил 2 сентябрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Бурчмулла” МФЙ ҳудудидаги “Чорвоқ сув омбори”...

Больше похожих статей