Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Тошкентда ўтказилаётган Осиё чемпионатида яна 10 та медални қўлга киритди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакиллари яна 10 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик спортчилар ҳисобига 3 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза медали қўшилди.

Олтин медаллар:

  • Маржона Абдумуталова (57 кг гача, ёшлар) — даст кўтариш;
  • Зиёда Худойқулова (61 кг гача, ёшлар) — даст кўтариш;
  • Муниса Болтаева (61 кг гача, ўсмирлар) — силтаб кўтариш.

Кумуш медаллар:

  • Зарина Абдуллаҳакова (57 кг гача, ўсмирлар) — даст кўтариш;
  • Маржона Абдумуталова (57 кг гача, ёшлар) — силтаб кўтариш;
  • Маржона Абдумуталова (57 кг гача, ёшлар) — иккикураш;
  • Муниса Болтаева (61 кг гача, ўсмирлар) — иккикураш;
  • Зиёда Худойқулова (61 кг гача, ёшлар) — силтаб кўтариш;
  • Зиёда Худойқулова (61 кг гача, ёшлар) — иккикураш.

Яна бир бронза медалини Муниса Болтаева 61 кг гача бўлган вазн тоифасида ўсмирлар ўртасида даст кўтариш дастурида қўлга киритди.

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Тошкентда давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

ЖССТ ва Our World in Data платформаси маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизидаортиқчавазн мавжуд. Бу кўрсаткич...

Больше похожих статей