Тошкент ҳокимлиги «ORIGINAL LYUKS SERVIS» қурилиши бўйича расмий изоҳ берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сергели туманида қурилаётган «ORIGINAL LYUKS SERVIS» МЧЖ турар-жой мажмуаси бўйича фуқаролар мурожаатларига муносабат билдирди. Маълум қилинишича, мазкур объектдан хонадон сотиб олиш бўйича шартнома тузган харидорларнинг мурожаатлари асосида хизмат текшируви ўтказилган.

Текширув давомида қурилиш объекти учун 13 051 квадрат метр майдон 2021 йилда ижарага берилгани аниқланган. Қурилишга рухсатнома 2022 йил октябрда расмийлаштирилган, Архитектура ва шаҳарсозлик кенгашининг ишчи органи хулосаси 2023 йил 22 сентябрда берилган. Лойиҳа ҳужжатлари эса 2024 йил 29 июлда ҳудудий қурилиш назорати органларида рўйхатдан ўтказилган.

Ҳокимлик таъкидлашича, фуқаролар билан қурувчи компания ўртасида тузилган шартномаларнинг томони ҳисобланмайди. Шу боис қурилиш муддатлари, хонадонларни топшириш, маблағларни қайтариш ёки зарарларни қоплаш билан боғлиқ масалалар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар доирасида, жумладан, суд тартибида ҳал этилади.

Шу билан бирга, шаҳар маъмурияти қурилишга маблағ киритган фуқароларнинг хавотирини инобатга олишини билдирди. Мурожаатлар сони кўплиги ва масаланинг ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб, ҳокимлик ташаббуси билан уй-жой харидорлари, қурувчи ташкилот раҳбарияти, прокуратура, давлат қурилиш назорати ҳамда бошқа мутасадди идоралар иштирокида учрашув ўтказилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, қурилиш ишлари ҳозирги вақтда тахминан 53 фоизга бажарилгани маълум қилинди.

Учрашувда фуқаролар қурилишни якунлаш муддатлари, молиялаштириш манбалари, компаниянинг кредит ва гаров мажбуриятлари ҳамда мавжуд чекловлар билан боғлиқ саволларни ўртага ташлади.

Якунларга кўра, қурувчи компания яқин вақт ичида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришнинг аниқ графигини тақдим этиш, унда қурилиш босқичлари, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва хонадонларни топшириш муддатларини белгилаш мажбуриятини олди. Ушбу график объект ҳудудида барча учун очиқ жойга жойлаштирилиши белгиланди.

Масала яна бир бор уй-жой харидорлари, қурувчи компания, банк, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва масъул идоралар иштирокида муҳокама қилинади. Унда молиялаштириш манбалари ҳамда фуқаролар олдидаги мажбуриятларни бажариш бўйича режалар тақдим этилиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур вазият шаҳар ҳокимининг шахсий назоратида эканини маълум қилди. Шунингдек, фуқароларга қурувчи ташкилот билан шартнома тузишдан олдин унинг молиявий ҳолати, ишбилармонлик обрўси, аввалги лойиҳалари ва шартномавий мажбуриятларни бажариш имкониятларини синчиклаб ўрганиш тавсия этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тартибсиз хонадонларга белгилар илиниши ҳақида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда ободонлаштирилмаган уйлар дарвозасига «Уятли хонадон» ёзувли белгилар ёпиштирилиши ҳақида хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда. Тарқалган маълумотларга кўра, маҳаллаларда...

Больше похожих статей