«Алишер Навоий» – «Пахтакор» метро бекатлари ўртасидаги эскалатор таъмирланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент метрополитенидаги «Алишер Навоий» ва «Пахтакор» бекатларини боғловчи эскалаторлардан бири режали таъмирлаш ишлари муносабати билан вақтинча ёпилади.

Маълум қилинишича, №3 эскалаторда таъмирлаш ишлари 21 июлдан 17 августга қадар давом этади. Ушбу даврда йўловчилар бошқа мавжуд эскалаторлар орқали ҳаракатланишлари мумкин.

Метрополитен матбуот хизматига кўра, таъмирлаш давомида 1984 йилдан буён биринчи вестибюлда узлуксиз фойдаланиб келинаётган эскалаторнинг тортиш занжирлари алмаштирилади.

Мутахассислар мазкур ишлар эскалаторнинг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлашга қаратилганини таъкидламоқда. Йўловчилардан таъмирлаш даврида юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларга тушуниш билан муносабатда бўлиш сўралди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда метан заправкалари фаолияти чекланган тақдирда фойдаланиш учун 102 минг тонна бензин захира қилинди

Ўзбекистонда қиш мавсуми олдидан бензин захиралари кўпайтирилди. «Ўзбекнефтгаз» 102 минг тонна ёқилғи захирасини шакллантирди. Компания баҳосига кўра, бу миқдор...

Больше похожих статей