DoubleTree by Hilton меҳмонхонасига давлат субсидияси ажратилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,870участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида 2026 йил апрель ойида фаолият бошлаган халқаро тоифадаги беш юлдузли DoubleTree by Hilton меҳмонхонасига давлат субсидиясини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Туризм қўмитаси раҳбарияти, меҳмонхона соҳаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Давлат кўмаги туристик инфратузилмани ривожлантириш ва замонавий меҳмонхоналар қурилишини рағбатлантириш доирасида ажратилди. Президентнинг 2023 йил 27 июлдаги ПҚ–238-сон қарорига мувофиқ, янги меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. Тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар учун ҳар бир хонага 65 миллион сўмдан субсидия берилиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 550-сон қарорига мувофиқ, 165 хонали DoubleTree by Hilton меҳмонхонасига 10 миллиард 725 миллион сўм давлат субсидияси ажратилди. Шунингдек, Ўзбекистонга халқаро меҳмонхона брендини жалб этгани учун лойиҳага қўшимча равишда 99 минг АҚШ доллари миқдорида молиявий кўмак тақдим этилди.

Меҳмонхона бошқарувчи директори Александр Баканов давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш замонавий меҳмонхона инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, мазкур субсидия халқаро стандартларга жавоб берадиган меҳмонхоналар қурилишига инвесторларни рағбатлантиради, хизматлар сифатини ошириш ва мамлакатнинг туризм салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Туристик хизматларни сертификатлаштириш» давлат муассасаси директори Жамшид Ғозиев эса бундай лойиҳалар янги иш ўринлари яратиш, халқаро стандартлар бўйича мутахассислар тайёрлаш ва меҳмонхона хизматлари бозорида рақобат муҳитини кучайтиришини қайд этди. Шунингдек, жаҳонга машҳур меҳмонхона брендларининг мамлакатга кириб келиши туризм соҳасининг инвестициявий жозибадорлигини ошириши таъкидланди.

Маълум қилинишича, давлат қўллаб-қувватлаш дастури белгиланган тоифа, хоналар сони ва фойдаланишга топшириш муддати талабларига жавоб берадиган янги меҳмонхона объектларига татбиқ этилади. Дастурнинг асосий мақсади замонавий жойлаштириш воситалари қурилишини рағбатлантириш ва Ўзбекистон туристик инфратузилмасини янада ривожлантиришдан иборат.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент шаҳри 2026-2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

“Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–279-сон, 27.07.2026 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2031 йил...

Больше похожих статей