2025–2026 ўқув йилида олий таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун 2026 йил 31 июль куни соат 10:00да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида меҳнат ярмаркаси ташкил этилади.
Ярмарка давомида битирувчилар мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш, иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш бўйича маслаҳатлар олиш ҳамда касбий ривожланиш ва бандлик имкониятлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишлари мумкин.
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Солиқ бошқармаси, Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари иштирок этади.
Шунингдек, иштирокчиларга иш қидириш жараёнини тез, қулай ва хавфсиз ташкил этишга хизмат қилувчи “Oson ish” ва “Mening ishim” мобил иловалари имкониятлари ҳам тақдим этилади.
Тадбир манзили: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Сана: 2026 йил 31 июль.
Бошланиш вақти: соат 10:00.


