Рақобат қўмитаси: “Ташаббусли бюджет”да пул эвазига овоз бериш йўқ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,870участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобат қўмитаси фуқароларни “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида тарқатилаётган норасмий Telegram-ботлар ва пул ваъда қилувчи рекламаларга ишонмасликка чақирди.

Қўмита маълумотига кўра, айрим блогерлар норасмий ботлар орқали маълум тўлов эвазига овоз бериш мумкинлиги ҳақида реклама тарқатган. Бунда “расмий” деган ёзувлар ва “Ochiq budjet” логотипига ўхшаш белгилардан фойдаланилган.

“Ташаббусли бюджет”да овоз бериш фақат расмий платформа, мобил иловалар ва Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилади.

Амалдаги тартибга кўра, овоз бериш учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди ва овоз берганлик учун моддий рағбатлантириш берилмайди.

Қўмита фуқароларни норасмий ботлар ва шубҳали таклифларга алданмасликка чақириб, бундай ҳолатлар аниқланганда тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси навбатдаги FIFA халқаро ўйинлар ойнаси доирасида Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга...

Больше похожих статей